Akademiya haqida

“Металлург” ПФК қошида футбол академияси фаолиятини бошлади


Image

“Ўзметкомбинат” АЖ ташаббуси ва муассислиги остида 2021 йилнинг сентябрь ойидан “Металлург” футбол клуби қошида Испаниянинг жаҳонга машҳур “Реал” (Мадрид) клуби билан ҳамкорликда профессионал футболчиларни тайёрлаш тизимини ташкил этиш учун “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” болалар ва ўсмирлар футбол академияси ўз фаолиятини бошлади.

Image

Академиянинг тантанали очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими, Бекобод шаҳар ҳокими, шунингдек, “Ўзметкомбинат” АЖ бошқаруви раиси – бош директор Рашид Пирматов, Футбол академияси муассиси Зокиржон Холиқов, Испаниянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Карлос Мартинес, ўзбек футболи афсонаси Тўлаган Исоқов, Испания терма жамоаси ва Реал Мадриднинг собиқ футболчиси ва бу машҳур клубнинг ҳозирги элчиси Альваро Арбелоа, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сўзга чиқди.

Image

Улар мамлакатимизда футболга катта эътибор кўрсатилаётганини алоҳида таъкидлаб, бекободликларни янги футбол академияси билан табрикладилар, Бекободдаги футбол академияси ишига омад тиладилар. Жаҳон чемпиони, икки марта Европа чемпиони Альваро Арбелоа, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва “El Golazo" компанияси муассиси Зокиржон Холиқов биргаликда рамзий тугмани босиб, футбол академиясини очиб беришди. Тантанали очилиш тадбиридан сўнг барча академиянинг бинолари, унда бунёд этилган шароитлар билан танишишга таклиф қилинди.

Image

Бу футбол академияси шаҳримиздаги бўш турган саноат касб-ҳунар коллежи биноси ўрнида ташкил этилган бўлиб, масканда футболчиларни тарбиялаш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Академия учун ажратилган бинолар энг замонавий талаблар асосида таъмирланиб, пардозланди. Замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозланди. Академияда айни пайтда еттита ёш тоифасида 200 нафардан зиёд истеъдодли ёшлар таҳсил олишаяпти. Режага биноан ҳар йили ёзги таътил чоғида академиянинг энг фаол, иқтидорли тарбияланувчиларидан 50 нафари тажриба алмашиш учун “Реал” (Мадрид) академиясига олиб борилиши кўзда тутилган.

“Металлург” ПФК қошида фаолият юритаётган футбол академиясининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари манзили:
Telegram: t.me/elgolazoacademy
Instagram: instagram.com/el.golazo.academy
Youtube: youtube.com/watch?v=v2YoJ1HvPhQ
бияланувчиларидан 50 нафари тажриба алмашиш учун “Реал” (Мадрид) академиясига олиб борилиши кўзда тутилган.

scripts