Klub tarixi

“Металлург” ПФК тарихи (асосий таркиб)

Бекобод шаҳрининг “Металлург” жамоаси тарихи 1945 йилга бориб тақалади. Иккинчи жаҳон уруши поёнига етгандан сўнг Ўзбекистоннинг металлурглар шаҳрида миллионлар ўйинини ривожлантиришга эътибор қаратилди. Зеро пойтахтдан 150 чақирим узоқликда жойлашган индустрия шаҳри аҳолиси учун футбол жамоаси иштирокидаги ўйинлар энг яхши дам олиш восита саналганди. Дастлабки йилларда жамоа асосини Н.Ф.Руцкий, А.Кучкин, В.Ли, В.Пак сингари фидойи инсонлар ташкил этган. Жамоа турли мусобақаларда, жумладан, собиқ Иттифоқ чемпионати иккинчи лигасида, Тошкент вилояти биринчилиги ва Кубоги, КФК республика жамоалари Биринчилиги ва Кубогида, касаба уюшма қўмиталари жамоалари ўртасидаги Республика биринчилигида, “Миллионлар Кубоги”да ва бошқа мусобақаларда қатнашган. “Металлург” бекободлик футбол ишқибозларининг меҳрини қозониб келган. Жамоанинг ташкил топиши, кейинчалик шаклланиши ва мусобақаларда муваффақиятли қатнашишида А.Тошхўжаев, Ш.Йўлдошев ва К.Мўминов сингари мураббийларнинг ҳиссаси катта бўлган. 1991 йилдан эътиборан “Металлург” футбол жамоаси Ўзбекистон биринчилиги ва Кубокларининг ҳар йилги иштирок этиб келаяпти. Мамлакат биринчилигида қатнашган йилларда жамоани қуйидаги мураббийлар бошқаришган: Карим Мўминов (1991, 1993, 1994), Александр Мягков (1992), Равиль Багаутдинов (1995), Владимир Ежуров (1996). “Металлург” 1997 йилда Ўзбекистон биринчилигида Яков Капров ҳамда Сергей Доценколар раҳбарлигида иштирок этди ва 2-ўринни эгаллаб, кейинги мавсумдан эътиборан Ўзбекистон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқига сазовор бўлди. Кучлилар сафида бекободликлар чиройли ўйинлари билан ишқибозлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда. Жамоа айниқса уй учрашувларида қадрдон мухлислари қаршисида ҳужумкор ўйин кўрсатиб, пешқадам клубларни ҳам бир неча марта доғда қолдиришга муваффақ бўлган. “Металлург”нинг чемпионатлардаги натижалари билан ютуқлар бўлимида танишишингиз мумкин.


“Металлург” футзал жамоаси тарихи

Бекобод шаҳрига катта футбол иккинчи жаҳон урушидан кейин, 1945 йилда кириб келган. Металлурглар шаҳрида шу ном билан аталувчи жамоа тузилди ва у пойтахтдан 150 км узоқликда жойлашган кичик шаҳарча аҳолиси учун асосий дам олиш воситасига айланди. Жамоа турли йилларда собиқ Иттифоқ чемпионати иккинчи лигасида, Тошкент вилояти биринчилиги ва Кубоги, КФК республика жамоалари Биринчилиги ва Кубогида, касаба уюшма қўмиталари жамоалари ўртасидаги Республика биринчилигида, “Миллионлар Кубоги”да ва бошқа мусобақаларда қатнашган. Жамоанинг ташкил топиши, кейинчалик шаклланиши ва мусобақаларда муваффақиятли қатнашишида А.Тошхўжаев, Ш.Йўлдошев ва К.Мўминов сингари мураббийларнинг ҳиссаси катта бўлган. 1991 йилдан эътиборан “Металлург” футбол жамоаси Ўзбекистон биринчилиги ва Кубокларининг ҳар йилги иштирок этиб келаяпти. Мамлакат биринчилигида қатнашган йилларда жамоани қуйидаги мураббийлар бошқаришган: Карим Мўминов (1991, 1993, 1994), Александр Мягков (1992), Равиль Багаутдинов (1995), Владимир Ежуров (1996). “Металлург” 1997 йилда Ўзбекистон биринчилигида Яков Капров ҳамда Сергей Доценколар раҳбарлигида иштирок этди ва 2-ўринни эгаллаб, кейинги мавсумдан эътиборан Ўзбекистон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқига сазовор бўлди. Кучлилар сафида бекободликлар чиройли ўйинлари билан ишқибозлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда. Жамоани энг кўп ва самарали бошқарган мураббийлардан бири Рустам Мирсодиқов ҳисобланади. Унинг раҳбарлигида жамоа ўнта мавсум кучлилар сафидаги мавқеини сақлаб келди ва олий лига баҳсларида икки марта 5-ўринни эгаллаб, энг яхши натижани қайд этди. Айнан ушбу мутахассис клубга раҳбарлик қилиб келган йилларда Бекободда футболнинг ажралмас қисми – футзалга ҳам асос солинди. 2016 йили “Металлург” ПФК қошида футзал жамоаси ҳам тузилди ва у мамлакат миллий чемпионати ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларида иштирокини бошлади. Дастлабки мавсумда кучлилар сафида иштирок этиш бекободликлар учун осон кечмади. Бироқ ғайратли, шижотли ёшларни жамлаган мураббийлар штаби металлурглар шаҳрида футболнинг бу қизиқарли йўналишининг ҳам шаклланишига эришдилар. Кетма кет икки мавсум жамоа Ўзбекистон чемпионатида ҳам, мамлакат кубогида ҳам плей-офф сериясига етиб борганлиги фикримиз исботидир.


“Металлург-Women” тарихи

Тошкент вилоятининг индустрия шаҳарларидан бири – Бекободда аёллар футболига асос солинганига унчалик кўп бўлмади. Аммо қисқа фурсат ичида “Металлург-Women” мамлакатимизнинг энг кучли жамоаларидан бирига айланиб улгурди. 2012 йил “Металлург” футбол клуби раҳбарияти мавсум сўнгида аёллар жамоасини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон чемпионатларида қатнашиш таклифини олдинга ташлади ва бу Ўзбекистон металлургия комбинати ҳиссадорлик жамияти томонидан қўллаб қувватланди. Натижада 2013 йилги мавсумдан эътиборан “Металлург-Women” номи остида бекободлик қизлар мамлакат чемпионати ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларидаги иштирокини бошлашди. Ташкил этилган йилиёқ “Металлург-Women”нинг совриндорлар сафига кириши футбол жамоатчилиги томонидан “сюрприз” – кутилмаган ҳол деб қабул қилинган бўлса, беш йил давомида “Металлург-Woman” аслида катта мақсадлар сари дадил қадам ташлаётганлигини исботлади. Кейинги мавсумдаёқ аёллар футболимиздаги иккинчи мусобақа – Ўзбекистон кубогидаги ёрқин ғалаба бунинг исботи бўлди. Пойтахт вилояти вакиллари мақсадларига босқичма босқич, сабр-матонат билан эришиб бордилар. Аввалига бронза медалига сазовор бўлган “Металлург-Woman” кейинчалик Ўзбекистон кубогини, ундан сўнг Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди. Учинчи ўрин иккинчи ўринга алмашди. Бронза медали сифати кумуш медал сифатига ўзгарди. Ташкил этилганининг бешинчи мавсумини эса бекободликлар бешга топширишди! Ўзбекистон чемпионатлари тарихида мисли кўрилмаган натижа қайд этилди. “Металлург-Woman” чемпионатнинг барча – 20 та учрашувида ғалаба қозониб, биронта ҳам очко йўқотмади!!! “Металлург-Women”нинг миллий чемпионатларимиздаги натижалари борасида қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин. “Металлург-Women” миллий чемпионатимиздан ташқари Ўзбекистон кубоги ҳамда Суперкубоги баҳсларида ҳам зафар қучишган. Бекободликлар икки карра Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлишган. 2015 йилги мавсум финалида “Металлург-Women” Қаршининг “Севинч” жамоасини қўшимча вақтда 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, 2017 йилги мамлакат Кубоги финалида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси доғда қолдирилди – 3:1. 2016 йилги мавсумда Ўзбекистон кубоги соҳиби сифатида Суперкубок мусобақасида Ўзбекистон чемпиони – “Севинч” жамоаси мағлубиятга учратилди. Бу муваффақиятни жамоа 2018 йилда ҳам такрорлади. Бу сафар янги мураббийлар штаби бошчилигида бекободлик қизлар финалда “Бунёдкор-вумен”ни доғда қолдиришди – 2:1. Турли йилларда “Металлург-Women” ўйинчилари мавсум тўпуларлари рўйхатидан жой эгаллаб келишмоқда. Жумладан, 2014 йилда Наргиза Абдурасулова (19) иккинчи натижани кўрсатди. 2015 йилдан эътиборан эса саҳнага “Металлург-Women” ҳужумчиси Людмила Карачик кўтарилди. У 2015 йилда – 66 та гол билан чемпионатлар рекорди ўрнатган бўлса, 2016 йилда – 27, 2017 йилда – 42 та голи билан карвонбошиликни қўлдан бой бермади.


Superliga: musobaqa jadvali
N Jamoalar O'yin Ochko
1 Andijon 5 11
2 Neftchi 4 9
3 Nasaf 4 8
4 Lokomotiv 5 8
5 OKMK 5 8
6 So’g’diyona 5 8
7 Qizilqum 5 7
8 Navbahor 4 6
9 Paxtakor 4 4
10 Olimpik 4 4
11 Dinamo 5 4
12 Surxon 5 4
13 Metallurg 4 2
14 Bunyodkor 5 2
scripts